2026-йилда Chrome ва Сафари ўрнини босувчи энг яхши браузерлар

Ҳозирги кунда Google Chrome ва Apple компаниясининг Сафари браузерлари бозорда етакчилик қилмоқда. Айниқса, Chrome ўзининг қидирув тизимига генератив сунъий интеллектни интеграция қилиши орқали катта устунликка эга. Бироқ, 2026-йилга келиб фойдаланувчилар орасида ушбу гигантларга муносиб рақиб бўла оладиган, махфийлик ва фойдаланувчи саломатлигига эътибор қаратувчи янги авлод браузерларига қизиқиш ортмоқда. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Perplexity стартапи яқинда Комет деб номланган сунъий интеллектга асосланган браузерини тақдим этди. Ушбу маҳсулот чат-бот кўринишидаги қидирув тизими бўлиб, у электрон хатларни хулосалаш, веб-саҳифаларни таҳлил қилиш ва календар таклифномаларини юбориш каби вазифаларни бажара олади. Ҳозирда у Perplexity компаниясининг ойига 200 долларлик Max режаси фойдаланувчилари учун очиқ, бошқалар эса кутиш рўйхатига ёзилишлари мумкин.
Арк браузери ортида турган Те Бровсер Компани эса Диа номли янги лойиҳасини эълон қилди. Ташқи кўринишидан Google Chrome браузерига ўхшаш бўлса-да, Диа фойдаланувчи ташриф буюрган барча сайтларни таҳлил қилиб, керакли маълумотни топишда ёрдам беради. У маҳсулотлар ҳақидаги саволларга жавоб бериши ва юкланган файлларни қисқача мазмунини чиқариб бериши билан ажралиб туради.
Опера компанияси ҳам Неон деб номланган, контекстни тушуниш қобилиятига эга браузерини намойиш этди. Неон фойдаланувчи офлайн бўлганида ҳам тадқиқот ўтказиш, харид қилиш ва код ёзиш каби вазифаларни бажаришга қодир. Шу билан бирга, OpenAI ўзининг Atlas браузерини ишга туширди. Atlas фойдаланувчиларга ChatGPT орқали қидирув натижаларини таҳлил қилиш ва турли топшириқларни агент режимида бажариш имконини беради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!