Япониянинг Softbank фирмаси томонидан 31,4 млрд АҚШ долларига сотиб олинган ARM компанияси янги авлоддаги Mali-G51 график процессори ва Mali-V61 видеопроцессорини тақдим қилди.
Terabayt.uz сайтининг хабар беришича, Mali-G51 график процессори ўртаҳол смартфонлардаги графикани кучайтириш хусусиятига эга бўлиб, бундай сегментдаги қурилмаларда сифатли графикали ўйинларни ўйнаш, виртуал реаллик иловаларини қўллаб-қувватлаш ва қўшимча реаллик функцияларидан фойдаланиш имкониятини беради.
Mali-G51 процессори Bitrost архитектурасида тайёрланади. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, ушбу график процессори фирмага тегишли энг кичик ва бир вақтнинг ўзида 4К аниқлигида ишлайдиган Vulkan интерфейсидаги юқори эффектли чип ҳисобланади.
Mali-G51 жорий мана шундай сегментдаги график процессорлардан 60%га энергияни камроқ сарфлаши билан ажралиб туради. Ишлаш самарадорлиги ҳам деярли 60%га юқори, корпуси эса 30%га ихчам бўлиши айтилмоқда.
Янги чиплар айни вақтда лицензиялаш босқичидан ўтказилмоқда. ARM Mali-G51 график процессори ўрнатилган илк қурилмалар 2018 йилда сотувга чиқарилиши мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»