03:40 / 05.02.2025
35

Spotify тарихида биринчи марта даромадга чиқди

Spotify тарихида биринчи марта даромадга чиқди

Spotify стриминг сервиси 2024 йилда ўз тарихида биринчи марта 1,14 миллиард евро даромад кўрди. Бу ҳақда Bloomberg нашри Spotify Technology CA компанияси ҳисоботига асосланиб хабар берди.

Фойдаланувчи статистикаси:

  • Умумий фаол фойдаланувчилар сони – 675 миллион (прогноз: 664,9 млн)
  • Пуллик обуначилар – 263 миллион (прогноз: 254,9 млн)

Spotify акцияларининг ўсиши:

  • 4-февраль куни Нью-Йорк фонд биржасида Spotify акциялари 7,5% га ошиб, 590 долларга етди.
  • 3-февраль куни савдо ёпилишида акциялар 549,08 доллар эди.
  • 2024 йилда Spotify акциялари 138% га ўсди.

Компания аудиокитоблар ва подкастларни кенгайтиргандан сўнг, рентабелликка эътибор қаратишга қарор қилган, натижада Spotify молиявий фойда кўрган.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно