![Google Gboard клавиатурасининг дизайнини янгилади](/uploads/posts/2025-02/google-keyboard.webp)
Google ўзининг Gboard клавиатурасида Dynamic Color мавзусини янгилаб, дизайнини янада соддалаштирди. Энди клавиатурадаги ёрдамчи тугмалар битта рангга эга бўлиб, у иш столи фон расмларига мос равишда танланади. Шу сабабли, клавиатура умумий кўриниши анча жимжимадорсиз ва минималист услубда бўлди. Шунингдек, қоронғи режим энди аввалгидан ҳам янада қуюқроқ бўлди.
![](/uploads/posts/2025-02/snimok-ekrana-2025-02-07-v-04_18_18.webp)
Янгиланиш Google серверлари орқали автоматик равишда амалга ошади, шунинг учун иловани янгиламасдан ҳам янги дизайн пайдо бўлиши мумкин. Аммо бунинг учун Gboard’нинг 14.9 версияси ўрнатилган бўлиши керак.
Агар янгиланиш ҳали пайдо бўлмаган бўлса, уни қўлда чақириш мумкин: Gboard’ни созламаларда тўхтатиб, кейин тизимнинг ёруғ ёки қоронғи мавзусига ўтиш кифоя. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар