date
views 373

Monster Hunter Wilds бепул бета-тестининг биринчи босқичи бошланди

Monster Hunter Wilds бепул бета-тестининг биринчи босқичи бошланди
Capcom компанияси Monster Hunter Wilds ўйини учун барча фойдаланувчилар учун очиқ бета-тест бошлаганини эълон қилди. Бета-тест PC, PlayStation 5 ва Xbox Series платформаларида мавжуд бўлиб, унинг биринчи босқичи 9-февраль тонгига қадар давом этади. Ушбу босқич асосан олдинги кузги тест таркибини ўз ичига олади, бироқ баъзи ўзгаришлар ва қўшимчалар ҳам мавжуд.

Биринчи бета-тестда иштирок этган ўйинчилар ўз прогрессларини янги бета-тестга ўтказа олишади. Иккинчи босқич 13-февралдан 16-февралгача давом этади. Қизиқарли жиҳати шундаки, ўйиннинг минимал ва тавсия этилган тизим талаблари пасайтирилди, бу эса кўпроқ ўйинчиларга ўйинни синаб кўриш имконини яратади.

Муҳим тафсилотлар:
🔹 Бета версиясини ўрнатиш учун 24 GB бўш жой талаб этилади.
🔹 Консолларда пуллик обуна талаб қилинмайди, шунинг учун ҳам мультиплеер режимини синаб кўриш мумкин.
🔹 Monster Hunter Wilds нинг тўлиқ версияси 28-февраль куни PC, PS5 ва Xbox Series учун чиқади.

Ўйин аввалги серияларга қараганда ўрганиш учун қулайроқ бўлиб, классик RPG ўйинларига яқинлашгани таъкидланмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Monster Hunter Wilds бепул бета-тестининг биринчи босқичи бошланди