01:52 / 08.02.2025
6

DeepSeek-VL2 – суратларни ўқийдиган AI модели тақдим этилди

DeepSeek-VL2 – суратларни ўқийдиган AI модели тақдим этилди
Хитойнинг DeepSeek компанияси DeepSeek-VL2 деб номланган янги тасвирларни таҳлил қилиш қобилиятига эга сунъий интеллект моделини ишга туширди.

DeepSeek-VL2’нинг асосий версиялари:
🔹 DeepSeek-VL2-Tiny – 1 миллиард параметр
🔹 DeepSeek-VL2-Small – 2,8 миллиард параметр
🔹 DeepSeek-VL2 – 4,5 миллиард параметр

Ушбу модел ҳужжатлар, жадваллар, диаграммалар ва бошқа график ахборотни таҳлил қила олади. Масалан, нейрон тармоқ овқат маҳсулотлари тасвири бўйича рецепт яратиши ёки диаграммадаги маълумотларни изоҳлаши мумкин.

Айни пайтда, VL2 ҳали DeepSeek чат-ботига қўшилмаган, бироқ VL2-Small версиясини онлайн синаб кўриш мумкин.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно