
Австралиялик фотосуратчи Колин Лоуи картошка ичига пинхол-камерани жойлади ва машҳур инглиз идиомасини ясади.
Инглиз тилида «potato quality» (сўзма-сўз таржима қилинганда «сифатли картошка») деган идиома мавжуд. У фотографияда сифати паст суратларга нисбатан ишлатилади.
Колин Лоуи пинхол-камералар ясаш мутахассиси бўлиб, уни айнан ва картошкадан ясашдан мақсад қилди.
Пинхол-камера ясаш учун Лоуига катта картошка, томат пастасининг консерва банкаси, музлатгич учун магнит, иккита 35 миллиметрли плёнка, изолента ва бир қанча резинка керак бўлди.
Пинхолнинг ҳажми 300 микронни, фокус оралиғи — 60 миллиметрни, апертура эса f/200ни ташкил этди. Лоуи суратга олиш учун штативдан фойдаланди. Бир қанча кадрлар картошкада суратга олинди ва улар тармоқда эълон қилинди.



Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар