Тошкент ахборот технологиялари университетининг иқтидорли талабаси, Абу Райҳон Беруний номидаги давлат стипендияси соҳибаси Моҳинур Абдуғаффорова илмий раҳбари Венера Каримова билан “Паспорт столи учун маълумотлар базаси” ҳамда “Паспорт столида навбатда туришни автоматлаштирувчи” дастурларни яратди. Бу ҳақда "Sof.uz" хабар бермоқда.
“Паспорт столи учун маълумотлар базаси дастури мамлакатимиздаги барча паспорт хизмати билан шуғулланадиган муассасалардаги ҳужжатларни битта дастурга бирлаштириш имконини беради. Бу дастур орқали фуқароларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳақидаги маълумотни юртимизнинг қайси ҳудудида бўлишдан қатъи назар, ушбу базадан топиш мумкин бўлади”, дейди Моҳинур Абдуғаффорова.
Паспорт столида навбатда туришни автоматлаштирувчи дастурда битта компьютер орқали навбатда туришни самарали ташкил этиш кўзда тутилган. Ушбу дастурлар нафақат соҳа ходимларига, балки аҳолига ҳам катта қулайлик яратиб, вақт ва маблағни тежашга хизмат қилади.
Иқтидорли талабанинг мазкур дастурлари жорий йилда ўтказилган Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар IХ Республика ярмаркасида намойиш этилди. Унинг бу ишланмаси олимлар ва ярмарка иштирокчиларининг ижобий баҳосига сазовор бўлди. М.Абдуғаффорова диплом билан тақдирланди.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологиялари тизимида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар илмий изланишлар олиб бориш, янги дастур, лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этиш, олим ва ёш олимларни қўллаб-қувватлаш имконини бермоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди