
АҚШ фонд биржаси савдолари якунида Facebook ижтимоий тармоғи акциялари нархи 7,85 фоизга арзонлашиб, ҳар бир акцияси нархи 117,19 долларгача тушди. Бу ҳақда Terabayt.uz сайти ёзмоқда.
Таъкидланишича, акциялар нархининг тушишига компаниянинг рекламадан кўрадиган даромадлари секинлашгани ҳақидаги хабарлар ва компания ҳисоботининг эълон қилиниши сабаб бўлган.
Ижтимоий тармоқ молиявий директори Дэвид Венернинг баёнот беришича, рекламадан тушадиган даромад пасайиши реклама ҳажмининг камайгани билан боғлиқ.
Бундан ташқари, компания келаси йилда катта миқдорда инвестицияларни амалга оширишни режалаштираяпти. Бу эса, харажатлар ошишини англатади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар