01:11 / 15.02.2025
131

OpenAI раҳбари GPT-5 барча фойдаланувчилар учун бепул бўлишини айтди

OpenAI раҳбари GPT-5 барча фойдаланувчилар учун бепул бўлишини айтди
OpenAI раҳбари Сем Алтман ижтимоий тармоқ X даги постида сунъий интеллектнинг янги модели – GPT-5 барча фойдаланувчилар учун бутунлай бепул тақдим этилишини эълон қилди.

“ChatGPT нинг бепул обуначилари GPT-5 нинг асосий функцияларидан чекловсиз фойдаланиш имконига эга бўладилар. Plus ва Pro обуначилар эса овоз ва тасвир яратиш, чуқур маълумот таҳлили каби қўшимча имкониятларга эга бўладилар”, – деб ёзди Алтман.

Бундан ташқари, OpenAI раҳбари тез орада GPT-4.5 моделининг янгиланиши – ички номи Orion бўлган версия чиқарилишини эълон қилди. Ушбу янгиланишдан сўнг компаниянинг асосий мақсади барча моделларни ягона тизимга бирлаштириш ва барча воситалардан фойдаланиш имкониятини яратиш бўлади.

Алтман сўзларига кўра, OpenAI маҳсулотларини янада қулай ва тушунарли қилишни мақсад қилган бўлиб, буларни ягона экотизимга бирлаштириш устида ишламоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно