17:28 / 07.11.2016
6 696

Adobe VoCo: овозга мўлжалланган Photoshop

Adobe VoCo: овозга мўлжалланган Photoshop

Ўтган ҳафта Adobe компанияси томонидан ҳар йили ўтказиладиган Adobe MAX 2016 конференцияси бўлиб ўтди. Terabayt.uz нашрининг маълум қилишича, мазкур конференцияда муайян тақдимотлардан бири Project Voco номли лойиҳага бағишланди.

Тақдимот давомида компания дастурчиси Зю Джин янги лойиҳа аудио файлларни қайта ишлашда улкан имкониятлар тақдим этишини қайд қилиб ўтган. Adove VoCo ҳақида қўшимча тасаввур бериш мақсадида дастурчи уни тасвирларни таҳрирлашга мўлжалланган Photoshop дастурига қиёслади. Шунингдек, дастурчи мазкур лойиҳадан фойдаланиш бағоятда енгил бўлиб, фойдаланувчидан ортиқча билимларни талаб қилмаслигини маълум қилган. Adove VoCo дастури, биринчи навбатда, киритилган матнларни овозли форматга ўгиришга хизмат қилади.

Бундай ечимли дастур подкаст ва аудиокитоблар яратувчилари учун улкан имкониятларни тақдим қилиб, уларнинг ишини енгиллаштириши мумкин. Баъзи мутахассислар ҳалидан бу каби дастурлар турли фирибгарларга ҳам қўл келишини истисно этишмаяпти. Ахир, дастур ёрдамида исталган овозни тайёрлаш мумкин бўларкан. Тафсилотларни кутамиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Adobe VoCo: овозга мўлжалланган Photoshop