
Миллиардер Илон Маскка тегишли xAI компанияси сунъий интеллектга асосланган тил модели — Grok 3 ишга туширилганини эълон қилди.
«Бу юз берди: дунёдаги энг ақлли Grok 3 сунъий интеллект модели энди бепул», — дейилади X ижтимоий тармоғида жойланган хабарда.
Постда чат-ботга кириб фойдаланиш учун ҳавола ҳам кўрсатилган.
X Premium+ ва SuperGrok пулли обуна версиялари эгалари кенгайтирилган функциялардан фойдалана оладилар, қолаверса, овозли режим ва бошқа қўшимча қулайликлар уларга ҳаммадан олдин тақдим этилади.
Бир неча кун аввал Илон Маск Grok 3 тақдим этилишидан дарак бериб, уни мавжуд сунъий интеллект чат-ботлари орасида энг ақллиси, дея таърифлаганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар