
Apple iPhone 17 Pro Max дизайнида ўзгаришлар киритмоқда, деб pepelac.news хабар берди. Янги модел олдинги iPhone 16 Pro Max’га нисбатан 0,475 мм га қалинроқ бўлиб, 8,725 мм гача етади. Ушбу ўзгариш қурилманинг батарея сиғимини ошириш учун амалга оширилмоқда, бироқ бошқа дизайн хусусиятлари ўзгаришсиз қолади.
Шунингдек, iPhone 17 Pro Max орқа панелда катта, юмалоқ бурчакли тўртбурчак камерага эга бўлиши ва сенсорларнинг анъанавий жойлашуви сақланиши кутилмоқда. Олдинги Pro моделлардан фарқли равишда, янги версия титандан эмас, балки алюминий рамка ҳамда алюминий ва шиша комбинациясига эга бўлади.
Бундан ташқари, iPhone 17 Pro Max янги iPhone 17 Air билан бир хил ўлчамларга эга бўлади, фақат қалинлиги фарқ қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар