Тайваннинг HTC компанияси бугун АҚШда янги, сувдан ҳимояланган HTC Bolt смартфонини тақдим этди. Аввал сайтимизда ёзганимиздек, модель ташқи томондан HTC 10 моделидан унчалик катта фарқ қилмайди. HTC Bolt сувдан IP67 стандарти бўйича ҳимояланган, бироқ ундан 3,5 миллиметрли аудиослот олиб ташланган.
Смартфон металл корпус билан ўралган, бармоқ изи сканери Home тугмасига жойланган. Унга 5,5 дюймли Quad HD форматидаги Corning Gorilla Glass 5 шишаси билан ҳимояланган дисплей ўрнатилган. Асосий камера сенсорининг аниқлиги – 16 МП, оптик стабилизация ва 4К форматида видео ёзиш имкониятига эга, олд камера аниқлиги – 8 МП.
Terabayt.uz сайтининг ёзишича, қурилма Qualcomm Snapdargon 810 процессорида ишлайди, 3 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий хотира билан таъминланган. Аккумуляторининг сиғими – 3200 мА/соат. Модель 4G LTE, Wi-Fi (802.11 ac), Bluetooth 4,1, GPS ва ГЛОНАСС, NFC модуллари, шунингдек, USB Type-C порти билан жиҳозланган.
Гаджет ҳозирча АҚШнинг Sprint мобил оператори тарафидан 600 доллар нархида сотилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради