Жанубий Кореянинг Samsung компанияси тез орада мобил қурилмаларга мўлжалланган бармоқ изи сканерларини ишлаб чиқаришни бошлаши мумкин. Айни вақтда мазкур соҳада АҚШнинг Synaptics ва Швециянинг FPC компаниялари дунёда яққол пешқадамлик қилмоқдалар. Бу ҳақда Terabayt.uz сайти ёзмоқда.
Samsung бундай сканерларни ўтган йилнинг сўнгги чорагида ишлаб чиқишни бошлаган эди. 2017 йилда эса Жанубий Корея технология гиганти сканерларни сотишни йўлга қўйишни режалаштирган. Компания ўзи яратган бармоқ изи сканерларини аввалига арзон ва ўртача нархли смартфонларига татбиқ этмоқчи. Сканерлар амалда синалгач, уларни S ва Note сериясидаги флагманларга ҳам ўрнатиш кўзда тутилган.
Samsung мазкур сканернинг фақат чип қисмини яратган, қолган модул ва бармоқ изини қайта ишлаш алгоритми бошқа фирмалар томонидан тайёрланади. Дастурий таъминот Швециянинг Precise Biometrics компанияси томонидан яратилади. Ҳозирда Samsung ўз смартфонларига Synaptics фирмасига қарашли сканерларни ўрнатиб келмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди