
Apple компанияси янги мониторлар устида иш олиб бораётгани ҳақида маълумот пайдо бўлди, деб Pepelac.news хабар берди. Bloomberg нашри журналисти ва машҳур инсайдер Марк Гурманга кўра, компания Studio Display дисплейининг янги авлоди, шунингдек, янги ўлчам ва хусусиятларга эга бўлган янги монитор моделини ишлаб чиқмоқда.
Маълумотларга кўра, Apple ўзининг Studio Display мониторини янгилаш билан чекланмай, код номи J527 бўлган янги дисплей устида ҳам иш олиб бормоқда. Бу модел аввалги дисплейдан фарқли ўлчам ёки функцияларга эга бўлиши мумкин.
Гурманнинг фикрига кўра, бу икки модел алоҳида маҳсулотлар эмас, балки иккинчи авлод Studio Display учун турли прототиплар бўлиши эҳтимоли бор. Apple бундан аввалги Studio Display’ни уч йил олдин тақдим этган ва иккинчи авлод дисплейи чиқишига ҳали бир йилдан кўпроқ вақт бор.
Бундан ташқари, Pro Display XDR дисплейи тақдим этилганига ҳам олти йил бўлгани сабабли, Apple унинг янгиланган версияси устида ҳам иш олиб бориши мумкин. Бу маълумотлар J527 дисплейининг аслида Studio Display Pro ёки Pro Display XDR 2 бўлиши эҳтимолини ҳам оширади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар