13:41 / 24.03.2025
119

Сунъий интеллект Хитой фермерлари ҳаётини енгиллаштиради

Сунъий интеллект Хитой фермерлари ҳаётини енгиллаштиради
Хитой қишлоқ хўжалигида сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали анъанавий деҳқончилик усулларини ўзгартиришга интилаётганини pepelac.news хабар берди.

Мамлакатнинг марказий қисмида жойлашган Хунан провинциясида ҳукумат ақлли қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлаш мақсадида сунъий интеллект платформасини яратишни бошлади.

Ҳудудий ҳокимият "Хунан провинциясида ақлли қишлоқ хўжалиги ускуналари саноатини ривожлантиришни рағбатлантириш тўғрисидаги қоидалар" номли сиёсат лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига ҳавола қилди. Ҳужжат сунъий интеллект асосидаги қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича тадқиқот ва ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун бир қатор чора-тадбирларни таклиф этади. Улар орасида лабораториялар ташкил этиш ҳам бор. Ушбу лабораториялар инновацион марказ сифатида фаолият юритиб, тадқиқот ва ишланмалар, синов, кўргазма майдонлари ва сунъий интеллект манбаларидан фойдаланиш хизматларини кўрсатади.

Ушбу ташаббуснинг муҳим қисмларидан бири — ақлли қишлоқ хўжалиги ускуналарини ишлаб чиқарадиган компанияларга замонавий технологик воситаларни таклиф этадиган платформа яратишдир. Платформа маълумотларни текшириш, сунъий интеллект моделлари билан ишлаш ва тезкор қарорлар қабул қилишга ёрдам беради. Шунингдек, инсон ва машина ўртасидаги ўзаро таъсирни яхшилаш учун янги воситалар жорий этилиши режалаштирилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно