
Omni Health Ring сунъий онг технологиясига асосланган янги смарт узукни тақдим этди, деб хабар берди pepelac.news. Бу қурилма Kickstarter'да маблағ йиғиш кампаниясини бошлади. У нафақат асосий соғлиқ кўрсаткичларини кузатиб боради, балки оригинал фитнес ўйинлари ва овқатланишни сурат орқали кузатиш имкониятларини ҳам ўз ичига олади. Титан қотишмасидан ясалган ва IP68 ҳимоясига эга бўлган бу узук уч рангда мавжуд: кумуш, олтин ва қора.
Omni ўз фойдаланувчиларига фаоллик, уйқу ва ҳайз циклини кузатиш каби стандарт соғлиқ функцияларини таклиф этади. Аммо, Omni оддий смарт узуклардан ташқарига чиқиб, қўл ҳаракатлари билан бошқариладиган, қурилмага ўрнатилган 6-ўқли сенсор ёрдамида ишлайдиган фитнес ўйинларини ҳам таклиф этади.
Сунъий онг овқат суратларини таҳлил қилиб, калория ва озуқавий моддаларни кузатишга ёрдам беради, шунингдек, уйқуни яхшилаш ва вазнни назорат қилиш учун парҳезни оптималлаштириш бўйича батафсил маслаҳатлар беради. Бундан ташқари, фойдаланувчиларга ИИ функцияларидан кундалик фойдаланишни кенгайтирувчи 12 ойлик Premium обуна таклиф этилади.
Ҳозирда Omni Health Ring нархи 149 доллар ёки тахминан 1 950 000 сўмни ташкил этади. Рекомендация қилинган чакана нархи эса 399 доллар ёки 5 200 000 сўм бўлади. Узуктўлиқ заряд билан тўққиз кунгача ишлашни ваъда қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар