
Илон Маск X (Twitter)’ни ўзининг xAI компаниясига 33 миллиард долларга сотди, деб iXBT хабар берди.
Илон Маскка тегишли бўлган сунъий интеллект технологиялари билан шуғулланувчи xAI компанияси собиқ Twitter, ҳозирги X ижтимоий тармоғини 33 миллиард долларга сотиб олди. Ушбу келишув икки компанияни расман бирлаштириб, xAI’нинг Grok деб номланган сунъий интеллект моделини ўргатиш имкониятини кенгайтириши мумкин.
Маск бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги постида шундай ёзди:
"Бирлашув умумий 80 миллиард долларга баҳоланмоқда, X’нинг ўзи эса 33 миллиард долларга тенг (45 миллиард доллар минус 12 миллиард доллар қарз). Sun'iy intellekt ва X'нинг келажаги бир-бири билан боғланган. Бугундан бошлаб маълумотлар, моделлар, ҳисоблаш, тарқатиш ва иқтидорларни бирлаштириш қадамини ташлаяпмиз."
Маск AI томонидан яратилган расмга изоҳ бериб, "Яхши иш, болалар," деб баҳо берди.
Шу пайтгача на X ва на xAI расмийларидан Reuters’нинг изоҳ сўровига жавоб берилмаган. Келишувнинг кўп жиҳатлари ҳозирча ноаниқлигича қолмоқда: инвесторлар қандай компенсация олади, X раҳбарияти қандай интеграция қилинади ва назорат органлари буни қандай қабул қилади — номаълум.
PP Foresight таҳлилчиси Паоло Пескаторе шундай деди:
"Бу воқеа бироз ҳайратланарли ва кутилмаган бўлиб туюлади. Маълум маънода, X атрофидаги драматик тарихнинг янги боби очилди."
Эслатиб ўтамиз, Илон Маск 2022 йил 27 октябрда Twitter’ни сотиб олган ва уни тубдан ўзгартириб, X деб қайта номлаган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар