Чамаси бир қатор рақамли технология гигантлари пилотсиз автомобиль яратишга жиддий қизиққан кўринади. Агар Google компанияси мана бир неча йилдирки пилотсиз ўзиюрар автомобиллар устида иш олиб бораётган бўлса, аввалроқ Apple фирмаси ҳам автомобилсозлик соҳасига кириб келмоқчи эканлигини маълум қилган эди.
Куни кеча Лос-Анжелес (АҚШ, Калифорния) шаҳрида ўтказилган автошоуда турли процессорлар тайёрлашга ихтисослашган Intel компаниясининг раҳбари Брайан Кржанич пилотсиз автомобиль ишлаб чиқилиши учун 250 млн доллар сармоя ажратилиши ҳақида маълум қилди. Қизиғи шундаки, Intel автомобилсозлар конференцияда илк маротаба иштироқ этмоқда, бу эса унинг мазкур лойиҳага нақадар жиддий ёндашаётганини исботлайди.
Terabayt.uz сайтининг ёзишича, Intel мазкур лойиҳа доирасида автомобилга янги рақамли технологияларни ҳам қўллаш мақсадида. Юқори ахборот технологиялари пилотсиз автомобилнинг хавфсизлигини оширади, харажатларни камайтиради ва транспортнинг самарадорлигини кучайтиради. Баъзи прогнозларга кўра, пилотсиз автомобиллар АҚШ иқтисодиётига бир йилда 121 миллиард доллар маблағни тежаб қолишига имконият яратар экан.
Intel’нинг баъзи технологиялари айни вақтда BMW, Daimler, Hyundai, Infiniti, Jaguar XF, Kia, Lexus, Mini Cooper, Rolls Royce, Toyota ва Tesla каби автомобилсозлар томонидан қўлланилиб келинмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди