Trend Force аналитикларининг прогноз қилишича, жорий йилнинг якунига бориб жаҳон бозорида ноутбукларнинг сотуви 4 %га камаяди ва 157,9 млн донани ташкил қилади. 2017 йилда эса бу кўрсаткич 150,7 донагача тушиб кетиши мумкин.
Мутахассисларнинг ҳисобига кўра, 2016 йилда сотилган жами ноутбукларнинг 28 фоизини Full HD панелларга тўғри келмоқда. Келгуси йилда бундай аниқликдаги ноутбукларнинг кескин ортишини кутиш керак эмас. Сабаби Full HD экранли ноутбукларнинг умумий тизимга қўядиган талаблари юқори, бунинг устига компонентлари ҳам қиммат. Натижада ушбу омил ноутбукнинг умумий нархига жиддий таъсир кўрсатади (15-20 %га қимматроқ). Энг қизиғи, IPS технологиясида ясалган Full HD экранларнинг нархи TD матрицасидан тайёрланган HD панелларга қараганда 50-100 фоизга юқори.
Шундай бўлса-да, 2017 йилда Full HD панелли ноутбукларнинг жаҳон бозоридаги улуши ортади ва тахминан 34-35 %ни ташкил қилади. Ҳозирча HP компанияси 22,2 % (2016 йил якунларига биноан) улуш билан жаҳон ноутбук бозорида етакчилик қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди