
Apple компанияси АҚШда жорий этилиши кутилаётган янги тарифлардан қочиш мақсадида Ҳиндистондан 600 тонна (тахминан 1,5 миллион дона) iPhone смартфонларини ҳаво йўли орқали олиб ўтди, деб BBC хабар берди.
Reuters манбасига кўра, смартфонлар Ченнаи аэропорти орқали махсус юк самолётларида юборилган. Apple бу жараёнда тезлаштирилган божхона расмийлашуви тартибини жорий этиш учун лобби фаолияти олиб борган — одатдаги 30 соат ўрнига 6 соатда расмийлаштирилган.
Компания шунингдек, юқори тарифлар амалга киритилишидан олдин имкони борича кўпроқ қурилма экспорт қилиш мақсадида Ҳиндистондаги ишлаб чиқариш ҳажмини оширди. Foxconn India фабрикасида иш ҳафталари тўхтамай амалга оширилди.
Март ойидан бери ҳар бири 100 тонна юк олиш қобилиятига эга бўлган олтига яқин авиарейс амалга оширилган. Юкларнинг катта қисми Чикаго, Лос-Анжелес, Нью-Йорк ва Сан-Франциско каби йирик шаҳарларга етказилган.
Counterpoint Research маълумотларига кўра, ҳозирда АҚШга етказилаётган iPhone’ларнинг 20 фоизи Ҳиндистон ҳиссасига тўғри келади, қолгани эса Хитойдан келади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!