date
views 144

YouTube Shorts томоша қилиш вақтини чекламоқчи

YouTube Shorts томоша қилиш вақтини чекламоқчи
YouTube видеохостинги Shorts видеоларини кўриш вақтига чеклов қўйиш имконини берувчи функция устида ишламоқда, деб techcrunch.com хабар берди.

Фойдаланувчилар кунлик таймер орқали Shorts’га сарфлаётган вақтини назорат қила олади. YouTube вакиллари функция ишлаб чиқилаётганини тасдиқлаган, аммо ҳозирча оммавий синов бошланмаган.

Android Authority эълон қилган код парчаларида таймер фойдаланувчини чексиз видеолар томошасидан тўхтатиши мумкинлиги айтилган. Шу билан бирга, барча Shorts блокланмайди — айрим видеолар ҳали ҳам кўрсатилиши мумкин.

Ушбу ўзгаришлар кўришлар сонига ижобий таъсир қилиши ва Shorts’нинг оммалашувини ошириши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » YouTube Shorts томоша қилиш вақтини чекламоқчи