
Apple томонидан чиқарилган iOS 18.4 янгиланишидан сўнг кўплаб фойдаланувчилар CarPlay’да турли техник муаммоларга дуч келдилар, деб pepelac.news хабар берди.
Бепровод алоқа узилиши, овоз пастлиги ва система узилмалари CarPlay’ни ишлатиб бўлмас ҳолга келтирган эди. Айрим фойдаланувчилар ҳатто тўлиқ ишламай қолганини билдиришди.
Apple тезда чора кўриб, iOS 18.4.1 версиясини чиқарди. Бу янгиланиш «айрим автомобилларда бепровод CarPlay ишлашини тўсиб қўядиган муаммони» бартараф этади. Фойдаланувчилар янгиланишдан сўнг алоқада яхшиланишни сезишган.
Бироқ ҳатто проводли CarPlay ҳам баъзан ишламай қолган. Айрим ҳолларда смартфонни бир неча марта улаб-ўчиришга тўғри келган. Apple фойдаланувчиларга «Созламалар > Асосий > Янгиланиш» орқали iOS 18.4.1 ни тезда ўрнатишни тавсия этмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар