date
views 577

Google АҚШдаги суд ишини ютиб чиқолмади

Google АҚШдаги суд ишини ютиб чиқолмади
Google компанияси АҚШда яна бир антимонополия ишида мағлуб бўлди, деб The Verge ва Wylsa.com хабар берди. АҚШ Адлия вазирлиги (DOJ) компанияни онлайн қидирув ва реклама технологиялари бозорини ноқонуний тарзда эгаллаб олганликда айблаб, судда ғалаба қозонди.

Энди Google’ни Колумбия округи федерал судида ҳал қилувчи мажлис кутиб турибди. Унда Адлия вазирлиги технологик гигантни мажбурий қайта тузиш (реструктуризация) режасини тақдим этади.

Қайта тузиш натижасида Google Android операцион тизими, Chrome браузери ва қидирувда "дефолт" жойларни харид қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши мумкин.

Мутахассислар таъкидлашича, компанияни бу вазиятдан фақат мўъжиза ёки Дональд Трамп сақлаб қолиши мумкин. Чунки Google’ни бўлиб ташлаш таклифини жорий президент Жо Байден ҳукумати илгари сурган, у билан Трампнинг шахсий келишмовчилиги ҳам бор.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Google АҚШдаги суд ишини ютиб чиқолмади
-->