
Япониянинг Thanko компанияси USB орқали ишлайдиган ва исталган жойда фойдаланишга мўлжалланган ихчам ҳамда қулай кондиционерни тақдим этди. Ушбу инновацион қурилма ёзнинг иссиқ кунларида хона ёки офисда ҳароратни тезда пасайтириш имконини беради.
Кондиционернинг ташқи кўриниши оддий сув идиши ёки шиша каби ихчам ва жозибадор шаклда тайёрланган бўлиб, уни исталган стол ёки бошқа текис юзага осонлик билан жойлаш мумкин.
Қурилманинг асосий қисмини совутиш тизимига эга махсус "канистр" ташкил этади. Уни ишлатиш жуда осон: совутиш картрижини фақатгина 20 дақиқага музлатгичга жойлаш ва сўнгра кондиционер ичига қайтариб қўйиш кифоя қилади.
Ихчам кондиционер ҳаво оқимини тўғридан-тўғри инсонга ёки салқинлаш керак бўлган аниқ ҳудудга йўналтириш имкониятини ҳам тақдим этади. Thanko компанияси вакилларининг таъкидлашича, кондиционер ичидаги махсус совутиш элементи бир марта музлатилганидан кейин, тахминан олти соат давомида совуқликни сақлаб тура олади.
Қурилма учта турли қувват режимларини қўллаб-қувватлайди ва USB кабели орқали электр тармоғига уланиб ишлайди. Қайд этиш жоиз, кондиционер батареяга эга эмас, шу боис уни ишлатиш учун доимий электр таъминоти керак бўлади.
Thanko томонидан ишлаб чиқарилган бу мини-кондиционер оғирлиги ҳам атиги 2,5 килограмм бўлиб, уни исталган жойга олиб бориш жуда қулай. Ичига ўрнатилган махсус филтр эса ҳаводаги чанг ва зарарли заррачалардан ҳимоя қилади.
Қурилманинг савдоси 19 апрель кунидан бошлаб Япония бозорида бошланган. Ушбу инновацион кондиционернинг халқаро бозорда ҳам талабгир бўлиши кутилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг