Telegram мессенжери қайдлар учун Telegraph платформасини ишга туширди

  • 23 ноябрь 2016, 18:19
  • 4 444
  • Технология
  • Telegram мессенжери қайдлар учун Telegraph платформасини ишга туширди

    Telegram мессенжери матнларни чоп қилиш учун Telegraph платформасини тақдим этди, деб ёзади Дарё. Янги сервис ташқи жиҳатдан Medium блог-платформасига ўхшаш, аммо у рўйхатдан ўтишни талаб қилмайди ва «ночорроқ» функционалга эга.

    Telegraph’даги қайдларга видео, твитлар ва бошқа контентни жойлаш мумкин. Қайдларни фақат ўзи киритилган компьютер орқалигина таҳрирлаш мумкин, деб тахмин қилади нашр.

    Telegram мессенжерида Telegraph’га линклар Instant View функцияси орқали акс этади, у Facebook‘даги Instant Articles каби саҳифаларнинг юкланишини кутиб ўтирмасдан, уларни кўриш имконини беради.

    Instant View ёрдамида чекланган сондаги сайтларга линкларни кўриш мумкин, бироқ келажакда Telegram яратувчилари бутун интернетни қамраб олишни режалаштирмоқда. Instant View Telegram’нинг янгиланган версиясида мавжуд, уни эса аллақачон юклаб олиш мумкин.

    Фикрлар

    » » Telegram мессенжери қайдлар учун Telegraph платформасини ишга туширди