date

WhatsApp веб-версиясида қўнғироқ функциялари пайдо бўлади

WhatsApp веб-версиясида қўнғироқ функциялари пайдо бўлади
WhatsApp мессенжерининг веб-версиясига аудио ва видео қўнғироқ функциялари қўшилади, деб WABetaInfo манбаси хабар берди.

Таъкидланишича, айрим фойдаланувчиларнинг чат ойнасида аудио ва видео қўнғироқ тугмалари пайдо бўлган. Бироқ ҳозирча улар ишламаяпти ва тест режимида.

«Шу вақтгача WhatsApp асосан мобил ва десктоп иловаларида қўнғироқ функцияларини ривожлантиришга эътибор қаратган. Эндиликда эса веб-клиент учун ҳам ушбу имкониятлар устида иш бошланган», — дейилади WABetaInfo хабарида.

Ҳозирда WhatsApp орқали қўнғироқ қилиш имкони фақат мобил иловада ва Windows/macOS дастурлари орқали мавжуд.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » WhatsApp веб-версиясида қўнғироқ функциялари пайдо бўлади