
Android 16 яқинда тақдим этилганди, Samsung эса аллақачон OneUI 8’ни синашни Android’нинг сўнгги версиясида бошлади, деб Samsung хабар берди. Компаниянинг таъкидлашича, янги OneUI 8нинг асосий хусусиятларидан бири Galaxy AI имкониятларини янада ривожлантириш ҳисобланади.
Бета версияни ўрнатиш учун Samsung аъзолари ўз ҳисоблари билан Samsung Members иловасига кириб, махсус таклифномани қабул қилишлари лозим.
OneUI 8'даги янгиликлар орасида бир неча Bluetooth ускуналарини бир вақтда улашга мўлжалланган Auracast’ни яхшилаш, Quick Share панели ва «Эслатмалар» иловасига қўшимча қулай ва интуитив функциялар киритилган.
Ҳозирча таклиф S25 туркуми учун ва фақат Германия, Жанубий Корея, Буюк Британия ҳамда АҚШ каби баъзи давлатларда амал қилади. Миш-мишларга кўра, OneUI 8'нинг тўлиқ чиқиши июль ойида янги Samsung букланадиган смартфонлари тақдимоти билан бирга бўлиб ўтади.
Samsung’нинг таъкидлашича, янгиланишни тезкор ишга тушириш Google билан яқин ҳамкорлик натижаси бўлди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар