
Apple компанияси 2025 йил июн ойида бўлиб ўтадиган WWDC анжуманида ўз операцион тизимларига янги ном бериш тизимини жорий этади, деб Bloomberg манбасига таяниб Rozetked хабар берди.
Шунингдек, iOS 19 ўрнига iOS 26 номи ишлатилади. Шу тарзда macOS 26, iPadOS 26, watchOS 26, tvOS 26 ва visionOS 26 каби ягона рақамли тартиб киритилади.
Бу ўзгариш фойдаланувчилар ва ишлаб чиқувчилар учун чалкашликни бартараф этиш, ҳамда бренднинг барқарор рақамли тизимини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.
Янги тизимларнинг функциялари ҳақидаги маълумотлар WWDC анжуманида эълон қилинади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар