
Машҳур тадбиркор Илон Маск ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали Қизил сайёра — Марс бўйича янги ва катта режаларини маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, келаётган йил бошиданоқ Марсга илк учишлар бошланиши кутилмоқда. Аввало, у ерга Optimus номли роботлар юборилади. Улар Марсни инсонлар учун мослаштириш мақсадида турли технологияларни синовдан ўтказиб, дастлабки инфратузилмани яратиши керак бўлади.
2027–2028 йилларда эса одамлар иштирокидаги экспедициялар ва доимий базалар қурилиши бошланиши режалаштирилган.
Маскнинг сўзларига кўра, 2030 йилгача юзлаб ракеталарни учириш, шаҳар қурилишини бошлаш, 2033 йилда эса парвозлар сонини 500 тага етказиш ва ресурсларни қазиб олиш ишларини йўлга қўйиш кўзда тутилган.
Ушбу улкан режалар инсониятнинг бошқа сайёрада ҳаёт қуриши йўлида муҳим қадам бўлиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар