
YouTube Music илова орқали мусиқа тинглаш пайтида ҳам энди реклама чиқиши мумкин. Reddit фойдаланувчилари кузатишича, Google’нинг мусиқий сервисида трек ойнаси ичида бевосита реклама баннерлари пайдо бўла бошлади.
Расмда кўринишича, Pink Floyd’нинг “At Pompeii” альбоми тингланаётган вақтда аудиотрек плеери интерфейсида баннер шаклида реклама жойлаштирилган. Реклама — “Get 70% Off” деб номланган, ва у Google’га қарашли бўлмаган, учинчи томон (getryoko.com) веб-сайтига йўналтирилади. Яъни, реклама контенти тингланаётган мусиқа билан ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Ажабланарлиси шундаки, Google ҳозирча бу ҳақда ҳеч қандай расмий маълумот эълон қилгани йўқ. Илованинг сўнгги янгиланишлар журналида ҳам бу функция ҳақида бирор нарса қайд этилмаган. Айни пайтда фойдаланувчилар ушбу функцияни аста-секин жорий этилаётган A/B тест деб тахмин қилмоқда.
Шуни таъкидлаш лозимки, ушбу рекламалардан халос бўлишнинг ягона йўли — YouTube Premium обунасига ўтиш. Фақат шундагина интерфейсдаги реклама баннерлари йўқолади ва мусиқани чалғитувчи визуал элементларсиз тинглаш имкони яратилади.
Google’нинг бу қадами фойдаланувчилар орасида турли фикрлар уйғотмоқда. Айримлар бундан норози бўлаётган бўлса, бошқалар буни табиий жараён — реклама асосидаги бизнес модели деб баҳоламоқда.
Zamin.uz таҳририяти мусиқа муҳитидаги барча ўзгариш ва инновациялардан хабардор бўлиб туришда давом этади. YouTube Music фойдаланувчиси сифатида сиз ҳам бу ўзгаришга қандай муносабатдасиз? «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар