
ChatGPT сервиси айрим фойдаланувчилар учун вақтинча ишламай қолди. 10-июн сешанба куни эрталабдан бошлаб платформа ишида жиддий узилишлар кузатилмоқда, деб rbc.ua хабар берди.
ChatGPT ишидаги узилишлар ҳақида нималар маълум?
Фойдаланувчилар чатни юклаш ёки сўровга жавоб олишга уринишда "Нотўғри иш кетди" (Something went wrong) хатосини кўрмоқдалар. Downdetector маълумотларига кўра, муаммолар тахминан Киев вақти билан соат 10:00 да бошланган. Узилишлар дунёнинг кўплаб минтақаларини қамраб олган.
OpenAI ҳолат саҳифасида бу вақтда айрим фойдаланувчилар "хатолар сонининг ошгани ва кечикишларни" кузата бошлаганини кўрсатиб, муаммолар ChatGPT, матндан видео яратиш инструменти Sora ва OpenAI API’га тегишли эканини қайд этди.
Соат 13:00 ҳолатига кўра, OpenAI "Sora’da хатолар сонининг ошгани" учун алоҳида сатр қўшди, кейинчалик ChatGPT статусини "қисман узилиш"га янгилади.
Баъзилар ҳали ҳам ChatGPT'га кира олади, лекин сервиснинг секин ишлаётганини ва одатдагидан сезиларли даражада узоқроқ жавоб бераётганини пайқашмоқда.
Бошқалар чат-ботдан муаммосиз фойдалана олишмоқда, шунинг учун узилишлар ва хатолар барча фойдаланувчиларга таъсир қилмаган кўринади.
OpenAI "ушбу муаммони текширишни давом эттираётганини" маълум қилди. Узилиш сабаблари ва сервиснинг барқарор иши қачон тикланиши ҳозирча номаълум. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар