
Жорий ойнинг охиригача Samsung Electronics директорлар кенгаши компаниясини иккита мустақил қисмга ажратиш масаласини кўриб чиқадилар, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти.
Қизиғи шундаки, бундай ташаббус билан компаниянинг раҳбарияти эмас, балки корейс гигантининг йирик инвесторларидан бири бўлган Elliott Management фонди чиқмоқда. Мазкур фонд мутахассисларининг қайд этишича, бундай ҳаракат компаниянинг самарадорлигини кучайтиради ва унинг жаҳон биржа бозоридаги қийматини оширади. Сабаби ҳозирги мураккаб корпоратив тузилма туфайли Samsung Electronics 70%гача етарли даражада баҳоланмаган.
Elliott Management Samsung Electronics‘ни холдинг ва бошқарувчи компанияга ажратишни таклиф этмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар