
Тошкентдаги бекатларга автобусларнинг келиш вақтини онлайн кўрсатиб турувчи таблолар ўрнатилмоқда. Бу ҳақда Дарё нашри ёзмоқда.
Табло автобуслар ҳаракати ҳақидаги маълумотларни Tashbus мобил дастуридан олади. У бекатга келаётган автобуснинг йўналиш рақами, унинг қайси шоҳбекатдан йўлга чиққани, неча дақиқа ичида келиши ҳақидаги ахборотни экранга чиқаради.
«Соғинч садоси»да эълон қилинган сурат шаҳар 6-туғуруқхонаси олдидаги автобус бекатидан олинган. Саҳифанинг қўшимча қилишича, экранда яқин икки кунлик об-ҳаво маълумоти ҳам кўрсатилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар