date

Покистонлик астронавт Хитой фазо станциясига чиққан биринчи хорижий фуқаро бўлади

Покистонлик астронавт Хитой фазо станциясига чиққан биринчи хорижий фуқаро бўлади
Покистонлик астронавт Хитойнинг Тиангонг фазо станциясига чиққан биринчи хорижлик бўлади, бу эса Пекиннинг фазодаги устунлик учун АҚШ билан кучайиб бораётган рақобат фонида олиб бораётган “фазо дипломатияси”нинг бир қисми сифатида талқин қилинмоқда.

Ҳали танланмаган бу покистонлик астронавтнинг миссияси Пекин ва Исломобод ўртасидаги аллақачон яқин бўлган фазо ҳамкорлигини янада мустаҳкамлайди. Ўтган йили Покистон ўз сунъий йўлдошини Хитойнинг Ойга юборилган зондида орбитага чиқарди. Бу миссияда Европа космик агентлиги, Франция ва Италиядан ҳам юклар бор эди, деб хабар беради Хитой давлат ОАВлари.

Тиангонг — ҳозир фаолият юритаётган икки фазо станциясидан бири бўлиб, у 1998 йилда ишга туширилган Халқаро фазо станцияси (ИСС) билан бир қаторда жой олган. 2021 йилда иш бошлаганидан бери Тиангонг фақат хитойлик астронавтларни қабул қилган.

Бу миссия “Хитой фазо станциясининг халқаро миқёсда ривожланишида муҳим қадамдир,” дейди Гонконг университетининг астрофизики, профессор Квентин Паркер.

Чоршанба куни ўтказилган матбуот анжуманида Хитойнинг фазо агентлиги (Чина Маннед Спаcе Агенcй) миссияга танланадиган астронавт кунлик вазифаларни бажаришини ҳамда Покистон учун илмий тажрибалар ўтказишини маълум қилди.

Покистоннинг фазо агентлиги — СУПАРCО раҳбари ўринбосари Амжад Али Реутерс агентлигига чоршанба куни берган интервюсида бу янгиликни Жанубий Осиё давлати учун муҳим бурилиш сифатида баҳолади. Покистон ҳукумати 60 йилдан ортиқ тарихга эга фазо дастурига қайта эътибор қаратмоқда.

“Бу Покистон учун жуда муҳим. Чунки Хитой томонидан астронавтлари қабул қилинган ва Хитой миссияси орқали фазога олиб чиқиладиган биринчи хорижий давлат бўламиз,” деди у.

Али сўзларига кўра, Покистон расмийлари бир ой ичида 5-10 нафар номзоддан иборат рўйхат тузади. Хитой бу рўйхатдан иккитасини танлаб олади.

Шундан сўнг, бу икки номзод Хитойда олти ойдан бир йилгача бўлган вақт давомида тайёргарликдан ўтади. Улардан бири 2026 йил октабрида фазога учирилади, иккинчиси эса захира астронавтсифатида қолади, дея қўшимча қилди Али.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Покистонлик астронавт Хитой фазо станциясига чиққан биринчи хорижий фуқаро бўлади