date

Роботлар энди оғриқни ҳис қилиб ҳаракатланади

Роботлар энди оғриқни ҳис қилиб ҳаракатланади
Кембриж университети олимлари инсоннинг тери ҳиссини аниқ акс эттирадиган илғор сунъий тери яратишга муваффақ бўлишди. Ушбу янги технология нафақат робототехника соҳасида улкан илдамлашни таъминлаши, балки келажакда инсонлар учун янада табиийроқ протезлар яратишга йўл очади.

Мутахассислар бу тери моделини яратиш учун юпқа гидрогел плёнкадан фойдаландилар. Унда жуда кўп миқдорда юқори сезувчанликка эга сенсорлар жойлаштирилган бўлиб, ҳар хил ташқи таъсирларни — масалан, босим, иссиқлик ёки кесилишни — аниқ ҳис қилади.

Тадқиқотчилар нейрон тармоқ ёрдамида бу сунъий терига инсон теридаги каби таъсирларни таниб олишни "ўргатдилар". Ушбу жараёнда плёнкага алоҳида тестлар қўлланилди — уни оловга тутдилар, устига босим беришди ва ҳатто кесиш орқали тажриба ўтказишди.

Натижада, бу технология келгусида инсоннинг тўлиқ ҳис этиш қобилиятини тиклайдиган сунъий аъзолар, шунингдек, тегиниш ҳисси орқали мураккаб ҳаракатларни амалга оширадиган роботларни яратиш имконини беради.

Олимларнинг таъкидлашича, бундай "ҳис эта оладиган" роботлар яқин келажакда тиббиёт, хавфли муҳитда ишлаш, кексаларга хизмат кўрсатиш ва ҳатто ҳарбий соҳаларда ҳам кенг қўлланилиши мумкин.

Бу дастлабки қадам бўлса-да, инсон ва машина ўртасидаги чегарани янада қисқартириш йўлида муҳим бир илмий ютуқ сифатида баҳоланмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Роботлар энди оғриқни ҳис қилиб ҳаракатланади