
Швейцариянинг ЭТҲ Зурич — Цюрих Федерал Технология Институти олимлари атмосферадаги карбонат ангидридни (CО₂) самарали равишда ютиб оладиган ва 3D-босиб чиқариш орқали тайёрланадиган биологик фаол материални намойиш этди. Бу ҳақда институт расмий ахборот манбаси маълум қилди.
Янги ишланма "сиянобактериялар" деб номланган қадимги микроорганизмларни ўз ичига олган махсус гель таркибида ишлаб чиқилган. Ердаги ҳаётнинг илк кўринишларидан бири бўлган бу бактериялар ҳатто заиф ёруғликда ҳам фотосинтез жараёнини амалга ошира олади.
Материал икки хил углерод тўплаш механизмидан фойдаланади:
- Минерал усул: Улар ҳаёт давомида карбонат минералларини (масалан, кальций карбонат) ҳосил қилади, бу эса углеродни узоқ муддатли тарзда мустаҳкам сақлаш имконини беради.
- Органик усул: Бактериялар қуёш нуридан фойдаланиб, CО₂ ни ўз биомассасига айлантиради.
Лабораториядаги тажрибалар шуни кўрсатдики, ушбу материал 400 кун давомида CО₂ ни доимий равишда ютиб, ҳар бир грамми орқали тахминан 26 миллиграмм карбонат ангидридни боғлайди. Бунда углерод асосан минерал кўринишида сақланиб қолади, бу эса жараённи жуда самарали қилади.
Сиянобактериялар махсус гидрогель билан қоплангани боис, улар бир йилдан зиёд вақт мобайнида фаоллигини йўқотмайди, бу эса материалнинг узоқ муддатли ишлашини таъминлайди.
Бу инновацион материал меъморий лойиҳаларда ҳам қўлланилмоқда. Жумладан:
- Венеция архитектура биенналесида Канада павилёнида “Пиcопланктониcс” инсталляцияси намойиш этилди — уч метргача баландликдаги дарахт танасига ўхшаш икки тузилма. Ҳар бири йилига 18 кг CО₂ ни ўзлаштиради, бу 20 йиллик қарағай дарахти билан тенг.
- Милан Триенналеда эса “Дафнеъс Скин” деб аталган концепт тақдим этилди — у тирик материалларнинг келажакдаги бинолар юзасини қандай ўзгартириши ва дарахт поясидаги каби яшил микроорганизм қатламини шакллантириши мумкинлигини кўрсатади.
Тадқиқот раҳбари профессор Марк Тиббиттнинг таъкидлашича, келажакда бу каби тирик материаллар биноларнинг ташқи қисмларига қоплама сифатида татбиқ этилиши, натижада шаҳар муҳитини улкан CО₂ қабул қилувчи тизимга айлантириш мумкин бўлади.
Бу материалнинг ўсиши учун фақат қуёш нурлари, озиқ моддалари бўлган сунъий тузли сув ва атмосфера ҳавосидаги CО₂ кифоя, бу эса уни табиатга зарарсиз ва энергияни тежовчи технологияга айлантиради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар