
Honor бренди ўзининг янги авлод смартфони — Honor X70 моделини июль ойида намойиш этади. Бу ҳақда Kursiv.media нашри маълум қилди.
Ушбу қурилма 6,79 дюймли 1.5K сифатли текис дисплейга эга бўлиб, унинг энг асосий жиҳати — 8300 мА⋅соатли аккумуляторидир. Бу кўпгина замонавий смартфонлардан анча узоқ муддатли ишлаш имконини беради.
Honor X70 80 ваттли тезкор зарядлашни қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, 512 ГБ хотирага эга версиясида симсиз зарядлаш функцияси ҳам мавжуд бўлади.
Гаджет Snapdragon 6 Gen 4 чипи асосида ишлайди. Бу эса кундалик фойдаланиш учун етарлича тезкорликни таъминлайди. Қурилманинг қалинлиги 7,7 мм, оғирлиги 193 грамм. Симсиз зарядлашли варианти эса 7,9 мм ва 199 грамм бўлиши кутилмоқда. Смартфон оқ, яшил ва қора рангларда тақдим этилади.
Эслатиб ўтамиз, илгариги Honor X60 ва X60 Pro моделларида аккумулятор ҳажми 5800 ва 6600 мА⋅соатни ташкил этган эди. Янги X70 эса бу кўрсаткичларни сезиларли даражада ортда қолдиради.
Тақдимот санаси ва нархи ҳозирча аниқ эмас, лекин яқин вақтларда бу маълумотлар ҳам очиқланиши кутилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар