date

Хитойлик талаба чивинга ўхшаш дрон яратди

Хитойлик талаба чивинга ўхшаш дрон яратди
Хитой Миллий мудофаа технологиялари университети талабаси Лян Хесян ўзининг ажойиб ихтироси – чивин кўринишидаги микродронни оммага тақдим этди. Унинг ташқи кўриниши ва ҳаракатланиш механизми ҳақиқий ҳашаротларнинг анатомиясини жуда аниқ такрорлайди, бу эса ускунага яширин ҳаракат ва ноёб қўниш имкониятини беради.

Бу дроннинг энг асосий афзаллиги – унинг кўзга ташланмаслиги. Шу жиҳати уни махсус операцияларда махфий маълумот тўплашда ажралмас воситага айлантиради. Ихтиро тубдан янгича ёндашувга асосланган бўлиб, унинг корпусига микроҳажмдаги электрон компонентлар – датчиклар, алоқа модуллари, бошқарув схемалари ва энергия манбалари жойлаштирилган.

У ҳавода мустақил парвоз қилиб, ҳашарот қанотларига хос маневрларни амалга оширади. Учта нозик оёқча эса унинг турли юзаларга мустаҳкам қўнишини таъминлайди. Дрон масофадан бошқарилиб, ҳатто смартфон орқали реал вақтда маълумот узатиши ҳам мумкин.

Мутахассислар бу технология яқин келажакда жанг майдонларида ҳам, фуқаролик соҳаларида ҳам фаол қўлланилиши мумкинлигини таъкидлашмоқда. Яширин кузатув, ахборот тўплаш ва хавфсизлик соҳасида бу микродрон муҳим роль ўйнаши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Хитойлик талаба чивинга ўхшаш дрон яратди