date

Google Cloud ва OpenAI ҳамкорлигига Пичай юқори баҳо берди

Google Cloud ва OpenAI ҳамкорлигига Пичай юқори баҳо берди

Google Cloud ва OpenAI ўртасидаги ҳамкорлик ҳақида компания раҳбари Сундар Пичай ўз фикрларини билдирди, деб TechCrunch хабар берди. Унинг сўзларига кўра, ушбу шериклик Google учун янги технологик имкониятлар эшигини очади ва булутли сервислар бозорида янги рақобатчан ечимлар яратилади.

Пичай бу ҳамкорликни "жуда муҳим ва қизиқарли" деб атади ва OpenAI билан ишлаш Google Cloud мижозларига сунъий интеллект имкониятларини янада кенгайтиришга ёрдам беришини қайд этди.

Унинг таъкидлашича, бу шериклик нафақат икки компания, балки бутун индустрия учун фойдали бўлади. Пичайнинг айтишича, Google Cloud ва OpenAI ҳамкорлиги яқин келажакда янги инновацион маҳсулотлар ва хизматларни тақдим этиш имконини беради.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Google Cloud ва OpenAI ҳамкорлигига Пичай юқори баҳо берди