АҚШнинг Google корпорацияси ихчам ва симсиз Google Wi-Fi роутерларини сотувга чиқарди. Икки ёки ундан ортиқ роутерни ягона симсиз тармоққа улаш имконини берадиган ускуна 129 долларга баҳоланмоқда, деб ёзмоқда «Дарё» сайти.
Компания симсиз роутер анонсини 4 октябрь куни берган эди. 17 ноябрдан уни олдиндан буюртма қилиш имконияти туғилди.
Роутер 140 квадрат метр майдонни қоплайди. Google Wi-Fi’нинг учта блоки эса 420 квадрат метр масофага интернет тарқата олади.
Бундан ташқари, Google Wi-Fi барча фойдаланувчиларга уйдан туриб интернетга кириш, бунда энг яқин алоқа нуқтасини танлаш имконини берадиган Network Assist технологиясига эга. Тармоқ мобил дастур орқали бошқарилади.
Учта роутердан иборат комплект нархи — 229 доллар. Уни Amazon, Google Store ва Best Buy’нинг ихтисослаштирилган марказларидан сотиб олиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади