date

Япониялик талаба осмонда юрадиган велосипед яратди

Япониялик талаба осмонда юрадиган велосипед яратди

Японияда талабаларидан бири янгича технология асосида ишловчи учувчи велосипедни яратишга муваффақ бўлди. Бу мўъжизавий транспорт воситаси оддий педаллар ёрдамида ҳаракатга келади ва ҳавода ҳаракатланиш қобилиятига эга. Яъни, велосипедни тепсангиз, осмондан жой оласиз — тирбандликлар ортда қолади.

Ушбу янгилик транспорт соҳасида катта шов-шувга сабаб бўлди. 10 баллик тирбандликлар Япония шаҳарларида жиддий муаммо ҳисобланади. Эндиликда эса бундай учувчи велосипедлар орқали йирик шаҳарлар бўйлаб бемалол ҳаракатланиш мумкин бўлади.

Ихтирочи талабанинг таъкидлашича, мазкур аппарат янги авлод муҳандислик имкониятларини намоён этувчи дастлабки прототип ҳисобланади. Ҳозирда у техник синовлардан ўтмоқда ва хавфсизлик жиҳатлари устувор вазифа қилиб белгиланган.

Учувчи велосипед электр мотор, энгил материаллар ва аэродинамик конструкция асосида ишлаб чиқилган. Қурилма қўшимча батареялар билан таъминланган бўлиб, ҳавода 20 дақиқагача туриш имкониятига эга. Унинг максимал тезлиги 40 км/соатгача етади.

Бу инновацион транспорт воситаси айниқса йўлларда тирбандликдан чарчаган одамлар учун жуда фойдали бўлиши мумкин. Махсус ўқув машғулотлардан сўнг уни бошқариш осонлашади ва кенг оммага мўлжалланган версиялари ҳам ишлаб чиқилади.

Тахминларга кўра, яқин йилларда ушбу транспорт воситаси оммалашиб, шаҳар инфратузилмасини ўзгартириши мумкин. Айрим экспертлар бу каби қурилмалар келажакда шахсий автомобиллар ўрнини босишини ҳам тахмин қилишмоқда.

Ўзбекистонда ҳам талабаларни инновацион йўналишларда қўллаб-қувватлаш ва илмий ихтироларга етарли эътибор қаратиш зарурлиги яна бир бор яққол кўринди. Япон талабаси яратган бу янгилик нафақат технологик тараққиёт белгиси, балки ёшлар салоҳиятининг ёрқин исботидир.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Япониялик талаба осмонда юрадиган велосипед яратди