Apple App Store’да иловалар учун янги ёш рейтинг тизимини жорий этди — эндиликда контентлар 13, 16 ва 18 ёшга мувофиқ тоифаларга ажратилади, деб rozetked.me хабар берди.
Ушбу янгилик App Store’да фойдаланувчилар хавфсизлигини кучайтириш ва болаларни ноқулай контентдан ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилмоқда.
Янги рейтинг тизими орқали ишлаб чиқувчилар ўз иловаларини аниқ ёш гуруҳи учун белгилашлари шарт. Бу эса назоратни кучайтиради.
Apple маълумотига кўра, бу ўзгариш App Store’нинг барча версияларида амал қилади, жумладан, Европа Иттифоқи қонунларига мувофиқ равишда.
Фойдаланувчилар ўз аккаунти орқали қайси ёш тоифасига мос иловаларни юклаб олишини бошқариши мумкин бўлади.
Бу тизим ота-оналар ва тарбиячилар учун ҳам қўшимча назорат имкониятини яратади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!