Хитойлик хакерлар Microsoft компаниясига ҳужум уюштиришда SharePoint тизимидаги заифликдан фойдаланган, деб rozetked.me хабар берди.
Microsoft маълумотларига кўра, хакерлар корпорация инфратузилмасига кириш учун нол кунлик (zero-day) хавфсизлик камчилигидан фойдаланишган.
Тахлилчилар бу ҳаракат ортида Хитойдаги ҳукумат билан боғлиқ APT гуруҳлардан бири турганини тахмин қилмоқда.
Хужум натижасида айрим корпоратив ҳужжатлар ва ички маълумотлар ноқонуний равишда олинган бўлиши мумкин.
Microsoft хатар бартараф этилганини ва тизим янгиланганини маълум қилди. Компания барча мижозларга хавфсизлик патчини тезда ўрнатишни тавсия қилмоқда.
Экспертлар бу ҳужумни давлат даражасидаги кибершуғилчилик деб баҳоламоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар