Google Chrome АҚШдаги фойдаланувчилар учун онлайн дўконлар ҳақида СИ асосида тайёрланган қисқа шарҳларни жорий қилди, деб TechCrunch.com хабар берди.
Ушбу функция Google’нинг Gemini AI тизими орқали ишлайди ва харидорларга маҳсулот танлашда ёрдам бериш учун дўкон ҳақида умумий маълумотни тақдим этади.
Шарҳлар дўкон сайтларидаги маълумотлар, харидорлар фикрлари ва Google’даги манбаларга асосланади.
Фойдаланувчи дўкон веб-сайтига кирганда, Chrome автоматик равишда маълумотни таҳлил қилиб, бир неча сатрда муҳим нуқталарни чиқаради.
Бу имконият ҳозирча АҚШдаги фойдаланувчилар учун мавжуд бўлиб, кейинчалик бошқа мамлакатларда ҳам жорий этилиши мумкин.
Google ушбу янгилик онлайн савдода аниқ ва ишончли қарор қабул қилишга ёрдам беради, деб ҳисобламоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!