TikTok платформадаги видеоларда янграётган қўшиқларни YouTube Music сервисига тўғридан-тўғри сақлаш функциясини жорий қилди, деб TechCrunch.com хабар берди.
Эндиликда TikTok фойдаланувчилари видеодаги мусиқани бир клик орқали ўз YouTube Music аккаунтига қўшишлари мумкин бўлади.
Ушбу функция Apple Music ва Spotify платформаларидаги мавжуд имкониятларга қўшимча сифатида ишлайди.
Google ва TikTok ўртасидаги ушбу интеграция, айниқса, мусиқа мухлислари учун қўшиқларни сақлаш ва қайта эшитишни анча осонлаштиради.
Функция аввал АҚШда синов тариқасида жорий этилмоқда ва кейинчалик бошқа мамлакатларга ҳам тарқатилади.
TikTok ва YouTube Music ўртасидаги ҳамкорлик мусиқий экотизимда янги босқични бошламоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар