6 992
Конституция кунига бағишлаб Beeline Ўзбекистоннинг архитектура ёдгорликлари бўйича виртуал йўлнома яратди
Beeline Play Market‘да янги мобил иловаси ишга туширилгани ҳақида хабар беради. Beeline Guide Ўзбекистоннинг асосий ёдгорликларининг ноёб 3D-панорамалари коллекциясини виртуал ҳақиқийлик тизимида томоша қилиш имконини беради.
Воқеани шарҳлар экан, Unitel‘нинг жамоатчилик билан алоқалар хизмати раҳбари Ораз Aбдуразаков шундай деди: “Beeline Guide Ўзбекистоннинг тарихий обидаларини – ўрта аср меъморлиги дурдоналари ва замонавий архитектура наъмуналарининг гўзаллиги ва хилма-хиллигини бутун дунёга кўрсатишга мўлжалланган иловадир. VR формати махсус кўзойнак ёрдамида фойдаланувчини ҳақиқий шарқ эртаги муҳитига бутунлай шўнғишига имкон беради. Ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги аудиогид Ўзбекистон тарихининг янги қирраларини очишда ёрдам беради. Ушбу ноёб илованинг ишга туширилиши – Констутутсия Кунида республикамизга бағишланган совғамиздир”.
Шарқ дурдонасининг асосий йодгорликларининг ноёб 3D-панорамалари Темурийлар ренессанси давридан қадимий Осиё шаҳарларининг маданий ёришиш даврига фойдаланувчиларни ўтказиб қўяди. Хиванинг улуғвор минораларини, Самарқанднинг улкан мадрасаларини, Бухоронинг қадимий масжидларини ва Тошкентнинг замонавий кўринишларини Beeline Guide иловаси ёрдамида янгича тамоша қилиш мумкин.
Beeline Guide мобил иловасини Android ОТ фойдаланувчилари қуйидаги ҳавола орқали юклаб олишлари мумкин: https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.qr360
Яқин вақт орасида иловани iOS фойдаланувчилари ҳам юклаб олишлари мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?