eVTOL технологиялари билан шуғулланувчи Air компанияси АҚШдаги кенгайиш ва инновацион дронтакси лойиҳаларини ривожлантириш учун 23 миллион доллар (такрибан 290,7 миллиард сўм) сармоя жалб қилди, деб TechCrunch.com хабар берди.
Бу маблағлар Air компаниясининг электр вертикал учиш ва қўниш қурилмалари (eVTOL) бўйича ишланмаларини бозорга чиқариш ва тижорийлаштириш учун сарфланади.
Air аллақачон ўзининг “Air One” номли икки ўринли дронтакси прототипини намойиш қилган ва 2025 йилда илк етказиб беришларни бошлашни режалаштирмоқда.
Компания ушбу сармоя орқали АҚШда ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтириб, лицензиялаш жараёнларини ҳам тезлаштиришни кўзламоқда.
Air раҳбариятининг айтишича, бу қадам компанияни глобал eVTOL бозорида етакчи ўринлардан бирини эгаллашга яқинлаштиради.
Сармоя раунди Terra Venture Partners ва Harmony Partners каби фондлар иштирокида амалга оширилган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!