PlayerZero стартапи сунъий интеллект агентлари томонидан хатоликларга йўл қўйилган кодларни аниқлаш ва олдини олиш мақсадида 15 миллион доллар (тақрибан 189,6 миллиард сўм) сармоя жалб қилди, деб TechCrunch.com хабар берди.
Компаниянинг асосий мақсади — AI воситасида автоматик равишда ишлаб чиқарилаётган коддаги нуқсонларни тўғри ва тез фош этиш.
PlayerZero платформа тарзида ишлаб чиқилиб, ишлаб чиқувчиларга AI асосидаги кодни реал вақтда синовдан ўтказиш ва муаммоларни олдиндан кўриш имконини беради.
Стартапнинг фикрича, сунъий интеллект тез ва самарали код яратиши мумкин, лекин у мукаммал эмас ва доимий мониторинг талаб қилади.
Ҳозирги босқичда компания хизматларини корпорациялар, AI муҳитларини жорий этаётган технология компаниялари ишлатмоқда.
Инвесторлар орасида OpenView, Wellington Access ва Essence Venture каби фондлар бор.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!